12:21 / 18.08.2015
2691

Хитойнинг энг шимолий қисмидаги тезюрар темир йўл фойдаланишга топширилди

Хитой шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян провинциясида 17 август куни мамлакатнинг энг шимолий қисмидаги илк тезюрар темир йўл фойдаланишга топширилди, дея хабар берди China News агентлиги.

Умумий узунлиги 281 километр бўлган темир йўл участкаси Харбин ва Цицикар шаҳарларини ўзаро боғлайди. Мазкур участкада поезднинг энг юқори тезлиги соатига 250 километрни ташкил этади. Режага кўра, ҳар йиллик йўловчи ташиш ҳажми 8 миллион кишини ташкил этади.

Айни пайтда Хитой тезкор темир йўллар соҳасида дунёдаги энг ривожланган мамлакат ҳисобланади. Уларнинг умумий узунлиги 19 минг километрдан зиёд.

Top