Индонезия ҳукумати архипелаг ҳудудларида ноқонуний ов билан шуғулланган чет элликлардан олиб қўйилган 34та сув кемасини денгиз тубига чўктириб юборди, дея хабар берди Jakarta Post нашри.
Таиланд, Вьетнам, Филиппин ва малайзиялик браконьерларнинг бўш кемалари Индонезия мустақиллигининг 70 йиллиги муносабати билан ғарқ қилинган. Уларнинг 5таси динамит ёрдамида портлатиб юборилган.
Денгиз масалалари вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, чўктирилган кемалар балиқлар учун сунъий риф вазифасини бажаради.