Жаҳон | 09:46 / 19.08.2015
2114
1 дақиқада ўқилади

Индонезиядаги авиаҳалокат қурбонларининг таналарини эвакуация қилишга об-ҳавонинг ёмонлиги халақит бермоқда

Об-ҳаво шароитларининг ёмонлиги Индонезиянинг Папуа вилоятида ҳалокатга учраган Trigana Air Servicе компаниясига тегишли ATR 42-300 самолёти йўловчиларининг таналарини эвакуация қилишга халақит бермоқда.

Antara News нашрининг ҳарбийларга таяниб ёзишича, қуюқ туман ва булутлар мутахассисларнинг ишлашига тўсқинлик қилмоқда. Таъкидланишича, қутқарувчиларнинг вертолётлари ишга киришишга шай ҳолатда турибди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш