11:54 / 19.08.2015
2018

«Манчестер Юнайтед» Мюллер учун таклиф миқдорини 85 млн еврога оширди

«Манчестер Юнайтед» жамоаси "Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллерни трансфер қилиш бўйича ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Инглизлар ушбу 25 ёшли футболчи учун таклиф қилинаётган маблағ миқдорини 85 млн еврогача кўтаришди.

Бундан олдин жамоа Мюллер учун 70 млн евро таклиф қилганди ва "Бавария" бу таклифга рози бўлмаганди.

Бироз олдинроқ, «Манчестер Юнайтед» Мюллер учун йилига солиқлардан холи 10 млн евро тўлашга тайёрлиги маълум қилинганди.

Маълумот учун, Мюллер ўтган мавсумда "Бавария" сафида 32 ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урган ва 14та голли пас узатган.
Янги мавсумнинг илк турида ҳам у "Гамбург" дарвозасига 2та гол уришга улгурди.

Top