Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:33 / 19.08.2015
4817
1 дақиқада ўқилади
Наманганда мусиқали фаввора барпо этилди
Наманган шаҳрининг Конституция хиёбонида янги барпо этилган мусиқали фаввора фойдаланишга топширилди.
“Сфера дизайн қурилиш” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари хориждан келтирилган илғор технологиялар асосида барпо этган мусиқали фавворанинг диаметри 18 метр. Ундан 20 метр баландликка отилиб турадиган сув мусиқа оҳанглари ва ранг-баранг чироқлар шуъласига уйғунлашиб, камалак мисол бетакрор манзара ҳосил қилади.
Наманганда бугунги кунда шаҳарсозлик андозаларига мос равишда барпо этилган 60 га фаввора ишлаб турибди.