16:51 / 19.08.2015
16233

Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижалари 20 августда эълон қилинади

Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижалари 20 августда эълон қилинади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази «Газете.uz» сайтига маълум қилди.

Марказ вакилининг маълум қилишича, айни пайтда давлат комиссияси қарори билан тасдиқланган имтиҳон натижалари олий таълим муассасаларига тарқатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни имтиҳон топширган абитуриентлар имтиҳон натижаларини UCell ва UzMobile мобил компанияларига уланган телефонлар орқали 5100 рақамига жавоблар варақаси рақамини SMS-хабар шаклида жўнатиб, билиб олиши мумкин бўлади. Шунингдек, CLICK хизмати, Давлат тест марказининг расмий dtm.uz сайти орқали ҳам имтиҳон натижаларини билиш мумкин.

Top