Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 17:52 / 19.08.2015
3044
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистондан дори воситалари контрабанда қилган 3 нафар ўзбекистонлик 5 йилга қамалди
Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси Қозоғистондан ноқонуний равишда дори воситалари олиб кирганликда айбланиб 5 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Сирдарё вилояти хавфсизлик хизмати бошқармаси билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида Занги-ота вилоятида истиқомат қилувчи фуқароларга тегишли автомобилдан 23 турдаги 35 059 дона дори воситаси топилди. Бу мол зарурий ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган эди.
Қўлга олинган контрабанда молининг умумий миқдори 200 млн сўмга баҳоланди.