Жаҳон | 21:40 / 19.08.2015
4225
1 дақиқада ўқилади

Рубль курси февралдан бери биринчи марта 66 рублдан ошди

Россияда доллар курси Brent маркасидаги нефть нархининг 48 доллардан пастроққа тушиб кетиши оқибатида 12 февралдан бери биринчи марта 66 рублдан ошди. Бундан биржадан олинган маълумотлар дарак бермоқда. Шу туфайли долларда ҳисобланувчи РТС биржа индекси 1,28 фоизга, яъни 799,2 пунктгача тушиб кетди.
19 август Москва вақти билан соат 17:51 да доллар курси эртанги кунни ҳисобга олиб 0,17 рублга, яъни 66,09 рублгача ошди, евро эса 0,43 рублга, яъни 73,03 рублгача ошди.
Октябрь ойи учун Brent маркасидаги нефтнинг нархи 1,09 фоизга тушиб, бир баррель нефть учун 47,95 долларни ташкил қилди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin