16:44 / 20.08.2015
3175

Газ ҳисоблагичи ўрнатиш ҳақидаги мурожаатномани Ягона портал орқали йўллаш имкони туғилди

Интерфаол хизматлар ягона давлат портали (my.gov.uz) янги хизматни ишга туширди. Эндиликда ушбу портал орқали газ ҳисоблагичи ўрнатиш ёки уни олиб ташлаш ҳақидаги мурожаатномани киритиш ва тегишли актни расмийлаштириш мумкин бўлди.

Портал матбуот хизматининг хабар қилишича, бу хизматдан фойдаланиш учун махсус формани электрон шаклда тўлдириш талаб этилади.
Мурожаатнома йўллангач, фойдаланувчига туман ёки шаҳар газ таъминоти корхонаси ходимининг кўрсатилган манзилга келиш муддати ҳақида ахборот берилади.

Top