16:21 / 20.08.2015
33269

Mercedes энг тезкор C-Class ҳақида маълумот берди

Mercedes компанияси янги AMG C63 Coupe ҳақида маълумот берди. Купенинг юқори тезкор версияси тақдимоти сентябрда Франкфурт автосалонида ўтказилади.

 

Европада модель кейинги йилнинг мартидан сотувга чиқарилади. AMG C63 Coupe’нинг асосий рақобатчиси BMW M4 бўлади.
Mercedes AMG C63 Coupe’нинг стандарт версияси 4 л ли V8 турбо мотор билан жиҳозланади. Двигателнинг қуввати 469 от кучини ташкил қилади. Агрегат 7 поғонали SPEEDSHIFT MCT трансмиссияси билан уйғунликда ишлайди.

Машина 4 секундда 100 км/соат тезликка эришади. Максимал тезлиги – 249 км/соат.

Top