20:07 / 20.08.2015
3554

Назарбоев экспортчилардан валюта тушумини мамлакат ичида сотишни сўрамоқда

Қозоғистон  президенти Нурсултон Назарбоев экспортчилардан иложи борича валюта тушумини мамлакат ичида сотишни сўради. Назарбоев буни назорат қилишни ҳукуматга топширди, деб хабар бермоқда tengrinews.kz.

“Бугун барча экспортчиларимизга бир илтимос билан мурожаат қилмоқчиман: янги айирбошлаш курси даражаси шароитларида ҳукуматга ёрдам беришингиз ва давлатни валюта тушуми билан таъминлашга ҳаракат қилишингиз керак. Мен талаб қилмаяпман, мен илтимос қиляпман. Ҳозир мураккаб бўлса ҳам чоралар кўрмоқдамиз. Барча мушкуллик ҳукумат зиммасига тушмоқда, бироқ имкон борича валютани хорижда ушлаб турмай, мамлакат ичкарисида сотишингизни сўрайман”, деб айтди Назарбоев мамлакат тадбиркорлари билан учрашуви пайтида.

Шунингдек, Назарбоев банкда тангада омонатда пул сақлаган омонатчиларга миллий валютанинг қадрсизланиши натижасида йўқотилган зиённи қоплаб беришни талаб қилди.

Top