18:36 / 20.08.2015
5114

Ўзбекистондаги 19та сайёҳлик фирмасининг лицензияси 10 кунга тўхтатиб қўйилди

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 19та сайёҳлик фирмаси лицензияси сайёҳлик қонунчилиги бандлари бажарилмагани сабабли 10 иш кунига тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” миллий компанияси сайтида маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Сайёҳлик фаолиятини лицензиялаш Комиссияси 2015 йил 18 августдаги йиғилиши баённомасига биноан сайёҳлик йиғимларини ўз муддати ва ўз миқдорида тўламаган 19та сайёҳлик фирмасининг лицензияси 10 иш кунига тўхтатиб қўйилди.

“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига биноан лицензияси вақтинчалик тўхтатилган фирмалар рўйхати сайтда эълон қилинган.

1. МЧЖ “ANDIJON SHARQ DURDONASI”;

2. МЧЖ “VALISHER LYUKS”;

3. МЧЖ “SHAXRISTON-VOYAGE”;

4. МЧЖ  “BUXOROTURIST”;

5. МЧЖ “O'ZBEK DAVLAT SIRKI”;

6. МЧЖ “HOTEL SAYOKHAT”;

7. МЧЖ “ISTAM RAXIM”;

8. МЧЖ “OMAD BIZNES ZARAFSHON”;

9. “FITNES” спорт клуби;

10. МЧЖ “SAYDANA”;

11. МЧЖ “ALIJON”;

12. МЧЖ “UZBEGIM PLAZA”;

13. МЧЖ “BO'STON TURIZM SERVIS”;

14. МЧЖ “ABDULLO”;

15. МЧЖ “DENOV-EUROAZIA”;

16. МЧЖ “YANGIOBOD-SAYOXATCHI”;

17. МЧЖ “ZAFAR INVEST IMPEX”;

18. МЧЖ “XORAZM PALACE”;

19. МЧЖ “MEROS”.

Top