16:20 / 20.08.2015
2769

Тяньцзиндаги портлаш жойида цианид миқдори меъёридан 356 марта ортиқча

Тяньцзинда рўй берган кучли портлаш жойида цианид миқдори меъёридан 356 маротабагача ортиб кетган, дея хабар бермоқда France-Presse твиттери.

Бу ҳақда ҳукумат расман эълон қилган.

Аввалроқ эса 12 август куни кучли портлашлар содир бўлган Хитой шимолидаги Тяньцзинь порт шаҳрида янги портлаш кузатилгани маълум қилинган эди. Хабар берилишича, 17 август куни эрта тонгда ҳодиса рўй берган жойда оқ тутун пайдо бўлган, яқин-атрофдаги ҳарбийлар эвакуация қилинган.

Top