09:28 / 20.08.2015
9938

Хатлонда ИШИД байроғи ўрнатиб кетилди

Тожикистон ҳуқуқ-тартиботчилари Хатлон вилоятининг Шаартуз туманидаги ҳайкалга ИШИД байроғини осиб кетган бир гуруҳ ёшлар устидан тергов олиб бормоқда.

Бу ҳақда 18 август куни вилоят полиция бошқармасига таянган ҳолда Avesta.tj сайти хабар берди.

Байроқ ярим тунда қўйиб кетилган. Гумондорлар шу атрофдаги Ленинобод қишлоғида истиқомат қилувчи бир гуруҳ ёшлардир.

Шу қишлоқда истиқомат қилувчи бир киши ёшларни ИШИД сафларига жалб қилиш билан шуғуллангани учун 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Top