16:20 / 21.08.2015
3570

Осиё тараққиёт банки Қозоғистонга тенге девальвацияси сабабли 1 млрд доллар ажратади

Осиё тараққиёт банки (Asian Development Bank) Қозоғистонга тенге девальвацияси сабабли 1 млрд доллар миқдорида кредит ажратиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда банк хабарномасида маълум қилинди.

“Кредит Қозоғистонга нефть нархининг дунё бўйлаб тушиб бораётгани ва қўшни мамлакатлар иқтисодиётидаги сустлашувнинг кутилмаган салбий оқибатларини юмшатиш учун ёрдам беради”, – деб ҳисоблайди Банкнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бўлинмаси етакчи иқтисодчиси Лотте Шоу-Цибель.

Мазкур маблағ Қозоғистон иқтисодиётини мамлакат тенгенинг эркин курсига ўтгани ва инфляциянинг таргетлаштирилиши (инфляция даражасини ушлаб туриш учун давлат томонидан чора-тадбирлар қўлланилиши)да Қозоғистон иқтисодиётини барқарорлаштиришга ёрдам беради. Кредит 5 йил муддатга тақдим этилади. Унинг LIBORга асосланган фоиз ставкаси эса плюс 200 база пунктни ташкил этади.

Top