15:11 / 21.08.2015
6890

Ўзбек олимлари юз тасвири орқали инсон шахсини аниқлайдиган дастур яратишди

"ABL-SOFT&SS" масъулияти чекланган жамият дастурчилари “FaceCon TR.uz” видеотасвирларни интеллектуал қайта ишлаш ва инсон шахсини аниқлаш масалаларини ечиш учун дастурий таъминот ишлаб чиқишди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлигининг ахборот хизмати хабар берган.

Ушбу дастурий маҳсулот видеотасвирларни интеллектуал қайта ишлаш ва инсон шахсини унинг юз тузилиши, биометрик кўрсаткичлари орқали аниқлашга оид бир қатор масалаларни ечишга мўлжалланган.

Дастур рақамли видеокамеранинг кузатув ҳудудида турган одамлар юзларини таниб олиш, уларнинг жинси, ирқий мансублиги ва тахминий ёшини юз тасвирлари орқали аниқлаш имконини беради, шунингдек юзлари аниқланган шахслар тасвирларини уларнинг маълумотлар базасидаги намунали фотосуратлари билан ҳатто уларнинг ташқи кўриниши ўзгарган ҳолларда ҳам (қариганлик, соқол ва мўловнинг борлиги ёки йўқ бўлиб қолгани, соч турмаги, терисининг ранги ва ҳ.к. ўзгартирилган) муваффақиятли қиёслаб аниқлашга ёрдам беради.

Муаллифлар жамоаси - А.Р.Марахимов, С.С.Расулов, Ш.Х.Умаров ва А.А.Рахимжоновга ушбу дастур учун № ДГУ 03200 рақамли гувоҳнома берилди

Top