15:21 / 21.08.2015
8405

Қирғизистонда сом курси долларга нисбатан тарихда энг паст нархга тушди

Қирғизистон миллий валютаси – сом мамлакат тарихидаги энг паст курсни қайд қилди. Миллий банк маълумотларига қараганда, долларнинг расмий курси 21 август ҳолатига кўра 62.145 сомни ташкил қилмоқда.

Бишкекдаги валюта айирбошлаш шохобчалари долларни 64.4 сомга сотиб олиб, 65.4 сомга сотмоқда.
Банк аҳолини саросимага тушмасликка, валюта бозорининг барқарорлашувини кутишга чақирмоқда.

“Сомнинг қадрсизланишига объектив сабаблар йўқ”, – деди молиявий регулятор раҳбарининг ўринбосари Нурбек Женгиш.
Унинг айтишича, сом курсига Қозоғистоннинг миллий валюта курсини эркин қўйиб юбориш ҳақидаги қарори таъсир кўрсатган.

Top