12:19 / 21.08.2015
3614

Сеулдан Лондонга учаётган Boeing йўловчи самолёти Иркутскка мажбуран қўнди

Сеулдан Лондонга парвозни амалга ошираётган Boeing 787 Dreamliner йўловчи самолёти учувчилар хонасида тутун чиқиши туфайли фавқулодда равишда Иркутскка қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берган.

"British Airways авиакомпаниясига тегишли Boeing самолёти Сеулдан Лондон шаҳрига учаётган эди. Сибирь устида парвоз қилаётган самолёт учувчиси хонада чиққан тутун ҳақида маълум қилиб, мажбуран қўниш ҳақида илтимос қилди. Самолётни Иркутск шаҳридаги аэропорт қабул қилди", дейилади агентлик хабарида.

Манбанинг маълум қилишича, самолёт мажбурий қўнишни муваффақиятли тарзда амалга оширган, ҳеч ким жабрланмаган.

Top