Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент яшаш учун энг мақбул шаҳарлар рейтингига киритилди
Тошкент шаҳри яшаш учун энг мақбул шаҳарлар рейтингига киритилди. Дунёнинг 140 та шаҳаридан ташкил топган ушбу рейтингни Economist Intelligence Unit тадқиқот компанияси тузди.
У ёки бу шаҳарда ҳаёт учун қулайликларни аниқлаш учун қуйидаги омиллар бўйича баҳо берилди: соғлиқни сақлаш тизими, барқарорлик, экология, маданият, таълим тизими ва инфратузилма.
Ўзбекистон пойтахти 54,6 балл йиққан ҳолда ушбу рейтингда 116-ўринга лойиқ деб топилди. Хусусан, Тошкент барқарорлик бўйича 50 балл, соғлиқни сақлаш тизими – 58,3 балл, экология ва маданият – 53 балл, таълим тизими – 75 балл ва инфратузилма бўйича 48,2 балл тўплади.
Мельбурн (Австралия), Вена (Австрия пойтахти) ва Ванкувер (Канада) дунёда яшаш учун энг мақбул шаҳарлар деб топилди. Триполи (Ливия пойтахти), Лагос (Нигерия), Морсби (Папуа-Янги Гвинея пойтахти), Дакка (Бангладеш пойтахти) ва Дамашқ (Сурия пойтахти) эса, аксинча, яшаш учун энг номақбул шаҳарлар деб топилди.