Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Lumia 940 ва 940 XL октябрда намойиш этилади
Куни кеча Хитойнинг WPDang блоги ҳали расман намойиш этилмаган Lumia 940, Lumia 940 XL, Surface Pro 4 планшети, Xbox One Mini ўйин консоли ҳамда Band 2 браслетининг бўлажак тақдимоти ҳақида янгилик чоп этди.
Манба берган хабарга кўра, юқорида номи кўрсатилган барча қурилмалар Microsoft компаниясининг октябрь ойида Ню-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган йирик анжуманида намойиш этилади.
Lumia 940 ва 940 XL – Microsoft’нинг 2015 йилда намойиш этилилиши кутилаётган илк флагманларидир.
Бу иккала смартфон Apple’ning iPhone 6S ва iPhone 6S Plus, Samsung’нинг Galaxy S6 ва Galaxy Note 5 смартфонлари билан рақобат қилади. Шунингдек, ҳар иккала Lumia ҳам Continuum функциясини қўллаб-қувватловчи янги қўшимча қурилмага эга бўлади.
Бундан ташқари, Lumia 940 ва 940 XL расмий тақдимотдан сўнг қисқа вақт ичида дунёнинг кўплаб мамлакатларида сотувга чиқарилади. Улар $600-650 нархда сотилиши тахмин қилинмоқда.