07:37 / 22.08.2015
3857

Халқаро валюта жамғармаси Қозоғистонда тенгенинг эркин курси киритилганини ижобий баҳолади

Халқаро валюта жамғармаси Қозоғистонда миллий валюта – тенгенинг эркин курси тартиби киритилганини ижобий баҳолади. Жамғарманинг Қозоғистондаги бўлими раҳбари Ҳуссейн Самий ТАСС ахборот агентлиги мухбирининг бу мавзудаги саволига тасдиқ жавобини берди.

“Биз Қозоғистон Миллий банкининг тенгенинг эркин курсини киритганини ижобий қаршилаймиз. Биз мамлакат иқтисодиётига берган баҳолашимизда таъкидлаганимиздек, пул-кредит сиёсатининг янги инструментлари билан бир қаторда қайишқоқ айирбошлаш курсининг киритилиши сиёсий синчни мустаҳкамлайди ва макроиқтисодий мувоназатсизликларни барқарорлаштиришга кўмак беради”, деб айтди Самий.

Самийнинг фикрича, энди Қозоғистон ҳукумати “ишончни мустаҳкамлаш учун тезкор чоралар кўриш билан”, хусусан, “эркин бозордаги операцияларга таянувчи” молиявий сиёсатнинг зарурий инструментларини зудлик билан яратиш ҳисобига бу қадамни қўллаб-қувватлаши керак.

Top