12:30 / 23.08.2015
2859

Дрезденда муҳожирларга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Германиянинг Дрезден шаҳри яқинида минглаб кишилар полиция билан тўқнашувлар келтириб чиқаришди.

The Independent нашрида ёзилишича, намойишчилар Германияга муҳожирларнинг қабул қилинишига қаршиликларини билдиришган.

Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, намойишчилар тош ва шиша идишлар билан Сурия ва Ироқдан келаётган муҳожирлар минган автобусларга ҳужум қилишган. Уларга қаршилик кўрсатган полициячилардан 31 нафари жароҳатланган. Намойишчилар кўздан ёш оқизувчи газлар қўлланиши орқали тўхтатилган.

Бундай намойишлар муҳожирларнинг Германиядаги бўш биноларга жойлаштирилиши ҳақидаги маълумотлардан кейин бошланди. Бундай намойишларни миллатчилик руҳидаги Миллий демократик партия аъзолари ташкил этишмоқда.

Тартибсизлик иштирокчилари орасида қанча киши ҳибсга олингани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Германия Адлия вазири Хайко Маас бу тартибсизликларни қоралаб чиққан ва ўз твиттерида Германияда бу ҳолат туфайли ўзини хавфсиз ҳис қила олмаётгани" ҳақида ёзди.

Top