07:53 / 23.08.2015
4137

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги музокаралар томонларнинг муросасиз позициялари туфайли барбод бўлди

Ҳиндистон-Покистон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўича миллий хавфсизлик маслаҳатчилари даражасида ўтиши керак бўлган музокаралар томонларнинг муросасиз позициялари туфайли барбод бўлди. Бу ҳақда India TV телеканали маълум қилди.

Аввалроқ Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж Нью-Деҳлидаги матбуот-анжуманида ультиматив тарзда “агар Покистон кашмирлик айирмачилар билан музокаралар арафасида учрашув ўтказилишини талаб қилса, унда икки давлат маслаҳатчиларининг Ҳиндистон пойтахтида Исломобод томонидан режалаштирилган учрашуви 24 августда бўлмаслигини” айтган.

“Аввал Покистон ҳудудида аксилҳинд террорчилик фаолияти бартараф этилиши масалалари ҳал қилиниши керак ва шундан кейингина Кашмир муаммосини муҳокама қилиш ҳақида гапириш мумкин бўлади”, деб айтди Свараж ва Ҳиндистон жавобни 22 август охиригача кутиб қолишини қўшимча қилган.

Исламобод бир неча соатдан кейин ҳинд томонидан қолишмаган ҳолда жавоб берган. “Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж томонидан билдирилган Ҳиндистоннинг муносабати Покистонга тўғри келмайди. Ҳинд томонининг бу баёноти у аввалдан режалаштирилган музокараларни ўтказмасликка баҳона қилаётганидан дарак беради”, деб айтди Исломободда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида Покистон бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Сартож Азиз.

Сартож Азиз Нью-Деҳлига 23-24 август кунлари ташриф буюриб, ўзининг ҳиндистонлик ҳамкасби Ажит Дўвал билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган эди.

Top