Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:13 / 23.08.2015
3863
1 дақиқада ўқилади
Покистонда ўғирлаб кетилган хитойлик сайёҳ бир йил ўтиб озод этилди
Ўтган йили Покистонда гаровга олинган хитойлик велосипедчи бир йил ўтиб озод этилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Бу ҳақда Покистон ички ишлар вазири маълум қилди. Унинг айтишича, банди 22 август куни кечки пайт озод этилган ва яқин орада Хитой элчихонасига етказилади.
Маълумот учун, озод этилган хитойлик фуқаро ўтган йили май ойида Покистон бўйлаб велосипедда саёҳат қилаётганда Дар-Исмоил-Хон шаҳри яқинида толиблар томонидан ўғирлаб кетилган эди.