Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 23:06 / 23.08.2015
8022
1 дақиқада ўқилади
Тошкент ва Ашхобод Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўрмоқда
Тошкент ва Ашхобод Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг Ўзбекистонга расмий ташрифига тайёргарлик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувида айтиб ўтилди.
“Хусусан, ушбу учрашув чоғида имзоланиши режалаштирилаётган икки томонлама ҳужжатлар пакетини тайёрлаш масаласи кўриб чиқилди”, дейилмоқда Туркманистон ТИВ матбуот хизматида.