02:14 / 23.08.2015
2478

Хитойда кимё заводида юз берган портлашда 9 киши жароҳат олди

Хитой ҳукуматининг маълум қилишича, мамлакатнинг Шаньдун вилоятидаги кимё заводида юз берган портлаш оқибатида 9 киши жароҳатланган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Полициянинг маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Барча жароҳатланганлар шифохонага етказилганлар.

Маълум қилинишича, заводда олов билан таъсирлашганда заҳарли газлар чиқарадиган шаффоф суюқлик – адипонитрил ишлаб чиқарилган.

Воқеа жойида кимёвий фалокатлар оқибатлари билан ишлашга ўргатилган 7 та ўт ўчирувчилар бригадаси иш олиб бормоқда.

Аввалроқ Шаньдун вилоятида кимё заводида кучли портлаш содир бўлгани ва сўнгра ёнғин чиққани маълум қилинган эди.

Top