Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 17:34 / 24.08.2015
1766
1 дақиқада ўқилади
Бенземанинг агенти: Карим "Реал"да қолишига 1000 фоиз даражада ишончим комил
"Реал" жамоасининг франциялик ҳужумчиси Карим Бенземанинг агенти Карим Жазири ўз мижозининг келажаги ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Каримга "Реал"да ўйнаш ёқади. У янги мавсумда ҳам "Реал"да ўйнашда давом этади. Буни 1000 фоизлик ишонч билан айтишим мумкин. У мавсумлар оралиғида бошқа жамоага ўтишни режалаштирмаган", дейди агент.
Бундан олдин, «Реал» Бенземани «Арсенал»га 50 миллион фунт эвазига трансфер қилишга розилигини билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш