14:38 / 24.08.2015
4276

Киевдаги Мустақиллик маршида Украинанинг 3 собиқ президенти иштирок этмоқда

Украина мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан Киев марказида Мустақиллик марши бошланди. Тантанали маросимда Украина президенти Пётр Порошенко, Украина бош вазир Арсений Яценюк, Украина Олий Радаси раиси Владимир Гройсман, Украинанинг собиқ президентлари Леонид Кравчук, Леонид Кучма ва Виктор Ющенко, ҳукумат аъзолари ва бошқа юқори лавозим вакиллари иштирок этмоқда.

Маросим бўлиб ўтаётган майдонда Украина шарқидаги ҳарбий амалиётларда иштирок этаётган ҳарбий техникалар иштирок этмаётгани маълум қилинди.

Мамлакат президенти матбуот хизматининг хабар беришича, украин етакчиси Мустақиллик кунида ўз турмуш ўртоғи билан буюк украин шоири ва рассоми Тарас Шевченко ёдгорлигини ҳам зиёрат қилиб, унинг пойига гуллар қўйди.

Top