07:16 / 24.08.2015
4430

Лавров: дунё тақдири бир давлат томонидан белгиланмайди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров замонавий дунёда “келажакда тузатиб бўлмайдиган хатоларга йўлиқмаслик учун ўтмиш сабоқларини унутмаслик лозимлигини” айтди. Бу ҳақда Лавров ўзининг “Российская газета” нашри учун мақоласида ёзиб ўтди.

Лавровнинг таъкидлашича “дунё тақдирлари бир давлат ёки давлатлар тор гуруҳи томонидан белгиланмайди”.

Лавровнинг таъкидлашича, “Югославиянинг бомбардимон қилиниши, Ироқнинг босиб олиниши, Ливиядаги тартибсизликлар, Украинадаги хунрезликлар” каби воқеалар “ҳақиқатдан четлашиш” қандай фожиали оқибатларга олиб келишини кўрсатишини таъкидлади.

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ушбу мақолада “Хитой ва Россия Иккинчи жаҳон уруши ғолиблари, БМТнинг асосчи давлатлари ва унинг Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари сифатида “кўп қутбли дунёни шакллантиришга кўмак берувчи муҳим яратувчи кучлар” ҳисобланишини таъкидлаб ўтган.

Top