Жаҳон | 15:00 / 24.08.2015
3211
1 дақиқада ўқилади

Путин 25 август куни Иордания қироли Абдулла II билан учрашади

Россия президенти Владимир Путин 25 август куни Иордания қироли Абдулла II билан учрашув ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда Кремл сайтида хабар берилган.

Қирол Абдулла II Россияга ишчи ташриф билан келиши кутилмоқда.

"Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим томонлари муҳокама этилиши режалаштирилган. Асосий эътибор Иорданияда Россия билан ҳамкорликда илк атом электростанцияси қурилиши бўйича ишларга қаратилади", дейилади хабарда.

Бундан ташқари, томонлар ўртасида Яқин Шарқ ҳудудидаги терроризм муаммоси, хусусан "ИШИД"га қарши курашиш масалалари муҳокама қилиниши айтилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш