15:15 / 24.08.2015
11792

Сергей Лавров Ғарбнинг доминионлик даври тугагани ҳақида айтди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сиёсат ва иқтисодиётда ғарб давлатларининг етакчилик қилиш даври тугаганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда РИА «Новости» нашри хабар тарқатди.

«Биз ғарбнинг етакчиликни сақлаб қолиш учун сунъий йўлдан бораётганини кўриб турибмиз. Жумладан бошқа давлатларга зўрлик қилиш, уларга нисбатан санкциялар эълон қилиш ва ҳаттоки қуролли кучлар орқали таҳдид қилиш каби халқаро хуқуқ ва БМТнинг устави талабларини бузиш орқали бунга интилмоқда. Бу халқаро алоқаларнинг тартибсизлигини келтириб чиқаради», дейди Лавров.

Манбада ёзилишича, бундай чиқишни вазир ташкил этилган форумларнинг бирида сўзлаган нутқида таъкидлаб ўтган.

Top