18:09 / 25.08.2015
3175

Эрон нефтни ҳар қандай нархда сотишга тайёр

Эрон нефть вазири Бижан Зангане Эрон ислом республикаси хом ашё нархи қанча бўлишидан қатъи назар, нефть бозорига чиқишга тайёр эканини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

“Гарчи қимматроққа сотишни истасак ҳам, қанча нархда бўлмасин, нефть сотишни мўлжаллаяпмиз”, – деди Зангане. 

У Эрон санкциялар бекор қилинганидан сўнг жаҳон бозорига кунига 1 миллион баррелгача нефть етказиб беришга тайёр эканини маълум қилди.

Top