10:48 / 25.08.2015
3524

НАСА 24 август куни Қуёшдаги чақнашни суратга олди

НАСАнинг Solar Dynamics Observatory космик ускунаси 24 август куни Қуёшда содир бўлган чақнашни суратга олди. Фотосурат НАСА сайтида эълон қилинди.

Қайд этилишича, мазкур чақнаш ўрта тоифага мансуб.

Қуёш чақнашлари — кучли нур зарби бўлиб, улар Ер атмосферасини кесиб ўта олмайди ва инсон жисмоний ҳолатига салбий таъсир кўрсатмайди.

Қуёш динамикаси расадхонаси (Solar Dynamics Observatory, SDO) эса НАСАнинг Қуёшни ўрганувчи космик ускунаси бўлиб, фазога 2010 йилнинг 11 февралида “Юлдуз билан биргаликдаги ҳаёт” (Living With a Star, LWS) лойиҳаси доирасида учирилган.

Top