Жаҳон | 17:56 / 25.08.2015
3070
1 дақиқада ўқилади

Нурсултан Назарбоев кейинги ҳафтада Хитойга сафар қилади

Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбоев 31 августдан 3 сентябрга қадар расмий ташриф билан Хитойда бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош Вазири ахборот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, шунингдек, Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Бакитжан Сагинтаев ва Хитой давлати Кенгашининг вице-премьери Чжан Гаоли иштирокида Пекинда Қозоғистон-Хитой ҳамкорлиги бўйича еттинчи мажлиси ташкил қилинади.

«Мазкур йиғилиш Нурсултан Назарбаевнинг 31 август — 3 сентябр кунлари Хитойга ташрифи чоғида бўлиб ўтади», дейилади хабарда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш