15:23 / 25.08.2015
4472

Ўзбекистон қуёш энергиясига 700 млн доллар сарфлайди

Ўзбекистон учта қуёш электр станциясини қуришга қаратилган умумий қиймати 700 млн долларлик лойиҳаларни амалга ошира бошлади. Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” вакилларига таянган ҳолда Reuters агентлигининг рус хизмат ахборот берди.
Айтилишича, Ўзбекистоннинг 90 фоиз электр энергияси иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади.
Электр станциялари 2020 йили ишга тушади. Улар берадиган электр қувватининг умумий ҳажми 300 мВт ни ташкил қилади, Ўзбекистонни тўлиқ таъминлаш учун эса йилига 10 гВт электр қувват зарур. Аммо истиқболда станциялар қувватини янада ошириб бориш кўзда тутилган.
274 млн долларлик биринчи станция қурилиши учун тендер 2014 йили эълон қилинган эди, аммо унинг ғолиби ҳалигача эълон қилингани йўқ. Бу станция Самарқанд вилоятида қурилади.
Наманган ва Сурхондарё вилоятларида қуриладиган кейинги станцияларнинг умумий қиймати 420 млн долларни ташкил қилади. Улардан ҳар бири 100 мВт ток ишлаб чиқаради.
Лойиҳалар Осиё тараққиёт банки ҳамда Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилмоқда.

Top