19:35 / 25.08.2015
19536

Ўзбекистонда 31 август дам олиш куни деб эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори чиқди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида 2015 йил 29 август шанба дам олиш куни 2015 йил 31 август душанба кунига кўчирилди. 2015 йил 29 август шанба куни иш куни деб эълон қилинди.

Top