Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 18:14 / 25.08.2015
1737
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик 21 бола Германияда бепул даволанади
Ўзбекистонлик 21 бола Германияда бепул даволанишга йўл олди. Улар орасида юз-жағ туғма нуқсонларига, ортопедик касалликлар ва куйишдан жабр чекканлар бор.
Акция “Соғлом авлод учун” халқаро ноҳукумат хайрия жамғармаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Friedensdorf International халқаро ташкилоти томонидан ўтказилмоқда.
“Правда Востока” нашрининг келтиришича, жорий йилда акция доирасида юз-жағ нуқсонларига эга 150 бола ва ортопедик хасталикларга чалинган 150 бола даволанган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш