12:19 / 25.08.2015
2913

Термизда "NOVA PHARM" қўшма корхонасининг иккинчи босқичи иш тушди

Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллик байрами арафасида Термиз шаҳридаги “NOVA PHARM” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасининг иккинчи босқичи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда УзА хабар берган.

Термиз шаҳрида “NOVA PHARM” Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасининг дастлабки босқичи ишга туширилганига тўрт йил бўлди.

Корхонанинг иккинчи босқичида сифатли ва ноёб кукун, шифобахш дамлама ҳамда турли сироплар ишлаб чиқарилади.

Хабар қилинишича, келгусида вилоятда ўсадиган турли гиёҳлардан табиий дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бир марталик шприцлар ишлаб чиқарадиган технологик ускуналар ўрнатилади. Ишлаб чиқарилиши йўлга қўйиладиган инфузион, инъекцион эритмалар мазкур дори воситаларини хориждан олиб келишга тўлиқ барҳам бериб, ҳатто четга экспорт қилиш имконияти яратилади. Вилоятда ўсадиган шифобахш гиёҳлардан фойдаланиш ишлаб чиқариладиган дори воситаларининг таннархи арзон бўлишини таъминлайди.

Top