16:27 / 25.08.2015
2607

Ярим йил ичида Россия банкларида 35 минг ходим истеъфога чиқарилди

2015 йилнинг биринчи яримйиллигида Россиянинг 30та йирик банки 35 минг нафардан зиёд ходимини ишдан бўшатди. Бу умумий ходимларнинг 6 фоизи демакдир. 2014 йилнинг шу даврида эса 4 минг нафардан зиёдроқ киши истеъфога чиқарилган эди.

Ишдан бўшатилганларнинг ярмидан кўпи умумий ходимларининг 41,4 ва 35,6 фоизини истеъфога чиқарган «Хоум Кредит» ва «Русский стандарт» банклари ҳиссасига тўғри келади.

“Соҳадаги вазият кескин. Кўпчилик банклар самарадорликни оширишга эътибор қаратган. Стратегияларни қайта кўриб чиқиш, чакана савдо тармоқларини такомиллаштириш ишлари ҳали ниҳоясига етгани йўқ. Демак, ходимларни ишдан бўшатиш ҳам давом этади”, – дейди S&Pнинг “молиявий институтлар” гуруҳи директор ўринбосари Ирина Велиева.

Top