16:57 / 26.08.2015
2639

2015 йилда Тошкент шаҳридаги 7та таълим даргоҳи реконструкция қилинди

2015 йилда Тошкентдаги 7 таълим даргоҳида реконструкция, 397 умумтаълим мактаби, интернат ва мактабгача таълим муассасасини жорий таъмирлаш, 24 таълим муассасасида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

"Ҳозирги кунга қадар 273 таълим муассасасида ички ва ташқи иситиш тизимлари таъмирланди", – дейди Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси шўъба мудири Эргаш Магдиев.

Қайд этилишича, айни вақтда муассасалардаги 32 қозонни жорий, 72 минг 435 метр квадрат бино том қисмларини капитал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таълим даргоҳларида иссиқлик меъёрида бўлишини таъминлаш мақсадида 3 минг 834 метр квадрат яроқсиз ҳолга келиб қолган дераза ойналари алмаштирилди. 21 таълим даргоҳида электр тизими билан боғлиқ камчиликлар аниқланиб, бартараф этилди. 1 минг 258 метр узунликдаги иссиқлик тармоғи изоляцияланди.

Ўтган қиш мавсумида кузатилган камчиликлар инобатга олинган ҳолда, таълим даргоҳларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни синчиклаб ўрганилмоқда. Соҳа ходимларига барча турдаги тизимлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича зарур кўрсатмалар берилмоқда.

Top