Жамият | 14:41 / 26.08.2015
3492
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон жанубида НАТОнинг 2 аскари ўлдирилди

Афғонистон жанубида афғон аскари кийимидаги жангари НАТОнинг 2 нафар аскарини отиб ташлади. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар берган.

Айни вақтда бу ҳодиса учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмаган.

Хабар қилинишича, бу воқеа Ғилмон вилояти ҳудудида содир бўлган.

НАТО ўз аскарларининг Афғонистон ҳудудида ўлдирилганини тасдиқлаган.

Қайд этилишича, ҳужум қилган жангарининг ўзи ҳам ўлдирилган.