Жаҳон | 07:08 / 26.08.2015
3800
2 дақиқада ўқилади

Киевда бир бола болалар майдончаси ёнида граната топиб олди

Киевда бир бола уйи олдидаги болалар майдончаси ёнида граната топиб олди. Боланинг онаси бу ҳақда зудлик билан ҳуқуқ-тартибот муассасаларини хабардор этди, деб хабар бермоқда Украина ИИВ Киев бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати.

“Хабар берган аёлнинг айтишича, у кечки пайт ўғли билан сайрга қилгани чиққан. Бола ҳовлидаги болалар майдончасида ўйнаб юрганда ўт орасида гранатага кўзи тушиб қолган. У гранатани кўрган жойини онасига кўрсатган”, дейилмоқда милицияда.

Воқеа жойига етиб келган мутахассислар гранатани хавфсизлантиришди, унинг корпуси ва пилтаси Киевдаги эксперт-криминалистик тадқиқот марказига ўрганиш учун юборилди. Ушбу ҳолат юзасидан қурол-аслаҳа, ўқ-яроғ ёки портловчи моддаларни ноқонуний айлантириш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

24 август Донецк вилоятининг Володарское қишлоғида эрталабки пайт 4 бола сайр қилиб юрганда номаълум жтсм топиб олишган ва уни ўйнаб юрганларида жисм портлаб кетган. Оқибатда болалардан 4 ёшли бола ҳалок бўлган, 8 ёшдан 10 ёшгача бўлган қолган 3 нафар бола оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган.