Ўзбекистон | 09:02 / 26.08.2015
5490
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда соғлом овқатланиш тўғрисидаги китоб намойиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида "Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилган “Соғлом овқатланиш – саломатлик мезони” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

7 боб, 10 бўлимдан иборат китобда рационал овқатланиш тартиб-қоидалари, мамлакатимизда етиштирилиб, таом тайёрлашда қўлланилувчи маҳсулотларнинг таркиби ҳамда биологик аҳамияти, аҳолининг турли қатламлари учун тўғри овқатланиш қоидалари, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари, буюк инсонларнинг овқатланиш ва саломатлик ҳақидаги мулоҳазалари, парҳез таомларини тайёрлаш бўйича тавсиялар ўрин олган.