Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 19:10 / 26.08.2015
2819
1 дақиқада ўқилади
Виктор Вальдес "Бешиктош"га ўтиш арафасида турибди
"Барселона" жамоасининг собиқ дарвозабони Виктор Вальдес Туркиянинг "Бешиктош" жамоасида ўз фаолиятини давом эттириши ойдинлашмоқда.
Sports.es нашрида хабар қилинишича, истанбулликлар футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзоламоқчи.
Футболчининг трансфер ҳуқуқига эгалик қиладиган "МЮ" эса "Бешиктош"дан 1 млн евро олиши айтилган.
Бироз олдинроқ, ушбу дарвозабон Туркиянинг бошқа бир жамоаси "Антальяспор"да пайдо бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди.