14:48 / 26.08.2015
8535

Хитойда жўжалар ортилган юк машинаси йўлда ағдарилиб кетди

Хитойнинг шарқий қисмида минглаб жўжаларни олиб кетаётган юк машинаси йўл транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда People нашри ёзган.

Маълум қилинишича, бу ҳодиса Шаньдун вилоятида рўй берган. Бу ЙТҲ вақтида машинадаги минглаб жўжалар солинган идишлар йўл бўйлаб сочилган. Айни вақтда маҳаллий аҳоли полициянинг қаршилигига қарамасдан жўжаларни йиғиштириб олмоқда ва уйларига олиб кетмоқда.

Бундан ташқари, йўлдан ўтаётган машиналарнинг ҳайдовчилари ҳам тўхтаб, текин жўжаларни ўзи билан олиб кетишмоқда. Юк машинаси ҳайдовчисининг билдиришича, машина юкхонасида жами 7800 долларлик жонли маҳсулот бўлган.

Top