Ўзбекистон | 01:06 / 27.08.2015
25507
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бир қатор ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари давлат мукофотлари билан тақдирланишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига биноан 11 нафар туман ҳокимлари ўринбосарлари, 2 нафар туман ҳокими, Тошкент шаҳри ҳокими биринчи ўринбосари ва 2 нафар вазир ўринбосарлари давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

Қуйидаги тақдирланганлар рўйхати келтирилган:

«Фидокорона хизматлари учун»:ордени

Хўжаниёзова Шакаржон – Хоразм вилояти ҳокимининг иқтисодий-ижтимоий масалалар бўйича биринчи ўринбосари.

«Меҳнат шуҳрати» ордени:

Алиев Ғофир – Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими;
Неъматов Шуҳрат – Самарқанд вилояти Иштихон тумани ҳокими;
Худоёров Асилбек –Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари.

«Дўстлик» ордени:

Алиев Муроджон – Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари;
Аллақулов Панжи – Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳокими;
Атемов Усканбой – Тошкент вилояти Юқори-Чирчиқ тумани ҳокими;
Ботиров Дониёр – Сирдарё вилояти Боявут тумани ҳокими;
Жалолов Акмалжон – Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими;
Мамадалиев Ғайратали – Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокими;
Рахмонов Бахтиёр – Тошкент ҳокиминиинг капитал қурилиш, коммунал хўжаликлар, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
Туропов Усмон – Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокими;
Юсупов Рустам – “Ўзавтосаноат” АК бошқарув раиси ўринбосари.

«Шуҳрат» медали:

Исмоилова Гулнора – Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими ўринбосари, аёллар қўмитаси раиси;
Ишмуротова Зиёда – Самарқанд вилояти Пастдўрғом тумани ҳокими ўринбосари, аёллар қўмитаси раиси;
Нормуротова Кунсулу – Навоий вилояти Конимех тумани ҳокими ўринбосари, аёллар қўмитаси раиси.