09:21 / 27.08.2015
2921

Шариф: Покистон Қозоғистондан нефть ва газ импорт қилмоқчи

Покистон Қозоғистондан нефть ва газ импорт қилмоқчи. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Навоз Шариф айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, у Қозоғистонга расмий сафар билан ташриф буюрди.

“Биз фан, иқтисодиёт, транспорт ва ҳаво алоқалари соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдик. Биз Қозоғистондан нефть ва газ импорт қилишни режалаштирмоқдамиз”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

Top