20:01 / 27.08.2015
3432

Тер Штеген томонидан амалга оширилган сэйв ўтган мавсумдаги энг яхшиси деб топилди

"Барселона" жамоаси дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ўтган мавсумда "Бавария" жамоасига қарши ўйинда амалга оширган сэйв ўтган евромавсумнинг энг чиройли сэйви деб топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатди.

Ташкилот расмий сайтида ўтказилган сўров натижаларига кўра, германиялик дарвозабоннинг сэйви энг кўп овоз тўплади. Қатнашчиларнинг 28 фоизи тер Штеген томонидан амалга оширилган сэйвни энг чиройлиси деб топишди.

Бу борадаги иккинчи натижа "Бавария" дарвозабони Мануэль Нойерга тегишли бўлди. Унинг "Рома" билан учрашувдаги ҳаракати учун 20 фоиз овоз берилган.

ЕЧЛ финалида "Ювентус" дарвозабони Жан Луижжи Буффон Дани Алвеснинг зарбасини бартараф этиши эса учинчи ўринга лойиқ кўрилган.

Top