09:06 / 27.08.2015
2698

Хитойда 12 киши Тяньцзиндаги портлаш бўйича айбдор сифатида ҳибсга олинди

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳридаги кимёвий омборхонада юз берган портлаш учун жавобгар сифатида 12 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда "Интерфакс" хабар берган.

Хитой прокуратурасида айтилишича, "баъзи масъул шахслар ишдаги ўз масъулиятини унутиб, хавфли моддаларни сақлаш тартибларига риоя қилмаган. Шунингдек, "Жухай" компанияси ноқонуний равишда кимёвий моддалар билан ишлаган.

Ҳибсга олинганларнинг аксар қисми "Жухай" компанияси раҳбарлари ҳисобланади. Қолаверса, омборхона раҳбарлари ҳам тергов қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 август куни юз берган ушбу портлаш 139 кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна 30 нафардан ортиқ киши бедарак кетди.

Top