16:44 / 28.08.2015
3060

Андижонда янги бино фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Мустақиллигининг 24 йиллиги байрами арафасида замонавий лойиҳа асосида қурилган Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимининг маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

"Бу, албатта, кексалар учун муносиб байрам совғаси бўлди. Пенсия ва нафақа олувчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, фуқароларни қабул қилиш учун барча шароитлар яратилган бўлиб, хоналар тўла замонавий мебеллар билан жиҳозланган. Ходимлар соҳага тааллуқли барча меъёрий ҳужжатларнинг электрон нусхалари билан таъминланган", дейилади "Телеграф.уз" хабарида.

Top